Ўзбекистон | 21:55 / 14.03.2016
1735
1 дақиқада ўқилади
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчи ташиш ҳажмини 30 фоизга оширмоқчи
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 2016-2020 йилларда йўловчи ташиш ҳажмини 1,3 баравар оширади ва йилига 3,3 миллион нафарга етказади.
"Ўсиш янги рентабелли йўналишларни йўлга қўйиш, чартер рейсларни кенгайтириш ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг ҳамкорлари йўналишларидан фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади", дейилади Ўзбекистон ҳукумати қарорида.
Маълум қилинишича, авиакомпания Жанубий-Шарқий Осиё, МДҲ ва Европа мамлакатларига ўз авиапаркида амалга оширилган янгиланишлар эвазига янги рейслар қўйишни режалаштирган.