Жаҳон | 00:01 / 15.03.2016
2038
3 дақиқада ўқилади

Жефф Безос “тезроқ” космосга учиб кетмоқчи

Бутун жаҳонга машҳур тадбиркор ва Amazon ва Blue Origin (техник жиҳатдан SpaceX дан олдин ракетани олдинроқ ўтқизган) компаниялари асосчиси New Shepard космик қурилмаси ёрдамида космосга учишни режалаштирган. Бунинг устига у “тезроқ” космосга учиб кетмоқчи. Бу ҳафтада у ўзининг ракеталар фабрикасида New Shepardнинг катта ойналарини кўрсатиб, бу қурилмада учиш қандай бўлишини тасаввур қилишини айтиб берди.

Космосга кўтарилаётганда йўловчилар 3-4 G ва тушиш вақтида эса 5 G юкланишни сезадилар. “Кўтарилишда энг қизиқ вазият бу тезланишнинг тезланиши ҳисобланади. Сиз BE-3 двигатели ёрдамида 45 000 килограмм тортувчи куч билан парвоз қиласиз, ва ёқилғи жуда ҳам кўп бўлади, тезланиш эса секин амалга ошади. Лекин тезланишнинг кучайиб бориши туфайли, транспорт ўз оғирлигини йўқотиб енгил бўлиб қолади. Шунинг учун, тезланиш ошиб кетаверади”,- деди Безос.

Бу эса New Shepardнинг рақобатчиларидан, яъни бошқа космик туризмни амалга оширишни режалаштирган Virgin Galactic ва XCOR компанияларидан уни фарқлайди.

Blue Origin заводига қилинган ташрифда Безос бутун диққатни New Shepardнинг хавфсизлик тизимига эътиборни қаратмоқчи бўлди. Транспорт воситаси автоном тарзда ишлайди ва кўп марта қўлланилади.

“Бундай архитектуранинг ажойиб тарафи шундаки, биз инсонларни бу қурилмада учиришни бошлашдан олдин яхшилаб текшириб олишмизга имконият беради. Биз синчковлик билан қурилмани текшириб чиқамиз, кейин ўйлайманки сиз бемалол онангизни ва болаларингизни космосга юборишингиз мумкин бўлади”,- деб давом эттирди Безос.

Безоснинг таъкидлашича, учувчисиз синов дастури шу йил давом этади, кейинги йилдан эса, учувчи-синовчилар космосга New Shepardда учишни бошлайдилар. Лекин уларни учувчи дейиш хато бўлади, чунки қурилма тўлиқ автоном тарзда ишлайди ва уларни йўловчи-синовчи деб атасак ҳам бўлади. Ҳаттоки тижорат рейслари амалга оширилганда ҳам бортда учувчилар бўлмайди, фақатгина йўловчилар бўлади, - деб давом эттирди тадбиркор.

Ўзингиз қачон учиб қўрмоқчисиз деган саволга, Безос “Қанча тезроқ бўлса яхши бўлар эди”, - деб жавоб берди.

Агар синов парвозлари яхши амалга ошса, Blue Origin компанияси Ғарбий Техасдан 2018 йилдан бошлаб тижорат хизматларини кўрсата бошлайди. Компания ҳали бери чипта нархлари билан бир қарорга келгани йўқ, лекин Безос “рақобатчилар таклиф қилаётган” нархлар атрофида бўлади деб кутмоқда. Ҳозирда Virgin Galactic компанияси VSS Unityда парвоз учун 250 000 доллар, XCOR эса Lynx космик аппаратида космик сайр учун 150 000 доллар олмоқчи. Аммо юқоридаги транспортларнинг ҳеч қайсиси космик парвоз синовидан ўтмаган.

Blue Origin нархларни эълон қилишни барча синовлар тугаб, аниқ учиш кунлари белгиланмагунга қадар режалаштирмаган.