Жаҳон | 07:07 / 15.03.2016
1670
1 дақиқада ўқилади
Sony компанияси марҳум Майкл Жексонга тегишли бўлган ўз акцияларини сотиб олди
Япониянинг Sony компанияси вакиллари марҳум қўшиқчи Майкл Жексоннинг яқинларидан қўшиқчининг компания билан биргаликдаги мусиқа бизнесидаги улушини 750 млн долларга сотиб олдилар. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди.
Битимга кўра 733 млн долларлик биринчи транш Жексон оиласининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. Битим якунлангандан кейин компания Sony/ATV Music Publishing компаниясидаги қўшиқчига тегишли бўлган 50 фоиз улушга эгалик қилади.
Компания Жексоннинг оиласи билан унинг ўлимидан кейин қўшиқчининг янги 10 та альбомини чиқариш бўйича шартнома тузган.
Компания мўлжалича, янги альбомлар қўшиқчининг баъзи эски альбомлари ва аввал ҳеч қачон чоп этилмаган қўшиқларини ўз ичига олиши керак.