Ўзбекистон | 20:06 / 17.03.2016
2354
1 дақиқада ўқилади

26 март куни Тошкент вилоятида Олий Мажлис Сенатининг бўшаб қолган ўринига сайлов ўтказилади

2016 йил 26 март куни соат 10-00да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Кимёгарлар” маданият саройи биносида Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади. Бу бўйича 16 март куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида қарор қабул қилинган.

Мажлисда Ўзбекистон "Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуни 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси сайловини ўтказиш бўйича Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисини 2016 йил 26 март куни соат 10-00да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Кимёгарлар” маданият саройи биносида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди", дейилади Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабарида.