Жамият | 18:19 / 17.03.2016
4324
2 дақиқада ўқилади

Шаҳнозабону сўнгги қўшиғини марҳума онасига бағишлагани маълум бўлди

Ёш ижодкор Бекпўлат Бахтиёр бундан роппа-роса бир йил аввал ёзган шеърини хонанда Шаҳнозабону куйлаб чиққанини ва бу қўшиқни радио, телевидениелар орқали мухлисларга тақдим этишга улгурмаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Бекпўлат Бахтиёр:

— “Меҳрингиздан айланай” номли шеърий тўпламимдан ўрин олган “Меҳрингиздан айланай” номли шеърим Шаҳноза опага жуда ёқиб қолиб, қўшиқ қилдилар. “Мусиқасини ўзим басталадим, бу қўшиқ учун кўплардан яхши фикрлар эшитяпман, насиб қилса клип оламан”, – дегандилар. Афсус, Шаҳноза опа тириклик чоғида бу қўшиқни оммага тақдим этишга улгурмади. Қўшиқни улардан қолган энг сўнгги ёдгорлик сифатида мухлисларига тақдим этишни ўз вазифам деб билдим.

Онажоним, жонажон ўзингиздан айланай,
Болам деб эркалаган сўзингиздан айланай.
Хато қилсам ҳамиша тўғри йўлга соларсиз,
Ортингиздан борарман изингиздан айланай.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Шаҳнозабону 14 март куни 42 ёшда оламдан ўтди.