Ўзбекистон | 15:45 / 19.03.2016
2204
1 дақиқада ўқилади

1 апрелгача Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекциялари дам олиш кунларисиз ишлайди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фуқароларга шуни маълум қиладики, 2016 йил 1 апрелгача Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекциялари дам олиш кунларисиз ишлайди. Бу ҳақда norma.uz хабар берган.

Даромадлари тўғрисида декларация топширадиган ишловчи солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш ҳамда бошқа солиққа доир масалаларни ҳал қилиш учун ҳудудий солиқ инспекциялари бегим кунлари ўз иш кунларини икки соатга узайтиради. Дам олиш кунлари ҳам кўрсатилган давр ушбу органлар учун иш вақти бўлади.

Эслатиб ўтамиз, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, жарима солинишига сабаб бўлади.

1 апрель куни йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни топшириш муҳлати тугаши эслатиб ўтилди