Жамият | 10:01 / 20.03.2016
2232
1 дақиқада ўқилади

Марокашда футбол фанатлари ўртасидаги оммавий муштлашув оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Марокашнинг Касабланка шаҳрида “Ража Касабланка" ва "Шабоб Риф Ал Ҳусейма” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин футбол фанатлари уюштирган тартибсизликлар оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 50 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда le360.ma сайти хабар бермоқда.

Тўқнашувлар учрашув якунлангандан кейин юз берган. “Ража” фанатлари трибунада файёрлар ёқиб, рақиб жамоа фанатлари томон ота бошлаган. Бунинг оқибатида стадионда тартибсизликлар бошланган ва у стадиондан ташқарида ҳам давом этган. Тўқнашувлар давомида бир неча полициячи жароҳат олди. Ушбу тартибсизликлар натижаларига кўра 30 дан кўпроқ одам қўлга олинган.

Марокаш қироллик футбол федерацияси раҳбари Фавзи Лахжаъ 20 мартда фожиали воқеа бўйича қарор қабул қилиш учун федерация интизом қўмитасининг шошилинч йиғилишини ўтказади.