Жаҳон | 12:41 / 20.03.2016
2027
1 дақиқада ўқилади
Назарбоев Қозоғистон конституцияси ўзгариши эҳтимоли борлигини маълум қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев овоз бериш участкасида журналистлар саволига жавоб берар экан мамлакат конституцияси ўзгариши эҳтимоли борлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Tengrinews.kz сайти хабар бермоқда.
“Ўзгариш бўлиши керак. Қозоғистонда президентлик тизими жорий этилган. Гап президентлик, парламент ва ҳукумат бошқаруви ҳақида кетмоқда. Биз ана шу йўналиш ҳақда ўйлаяпмиз”, — деди давлат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, ўзгариш “жаҳон ва ички иқтисодиёти билан боғлиқ”.
Маълумот учун: 20 мартдан Қозоғистонда парламент сайловлари бошланди.