Жаҳон | 11:23 / 20.03.2016
1819
3 дақиқада ўқилади

Саркози: Туркияга Европа Иттифоқида жой йўқ ва мен бу фикрга доим амал қилганман

Франция собиқ президенти Николя Саркози iTele телеканалига берган интервьюсида Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши мумкинлиги теран ақлга зид келишини айтди.

“Туркия Кичик Осиёда жойлашган. Бу буюк давлат, буюк цивилизация, бироқ у Осиё ва Европа ўртасидаги кўприкдир. Туркияга Европа Иттифоқида жой йўқ ва мен бу фикрни доимо билдириб келганман. Бу фикр теран ақлга асосланган. Бу мен туркларга қарши нимадирга эгалигимни англатмайди, улар бизга керак, улар бизнинг НАТОдаги иттифоқчиларимиздир”, деб Саркози айтган сўзларни келтирди ТАСС ахборот агентлиги.

Бироқ Саркози “биз Туркия Европа давлати деб тушунтира бошлаганимизда, унда мактаб ўқувчиларига Европа чегараси Суриядан ўтишини тушунтиришимизга тўғри келади. Бу эса теран ақлга тўғри келмайди”, деб айтди.

Саркозидан у нима учун Туркияни Европа Иттифоқида кўришни истамаслиги сабаблари ҳақида сўралганда у гап нафақат замонавий Туркиянинг бир қатор европача демократик стандартларга тўғри келмаслиги ҳақида кетаётганини айтди.

“Гап фақат бунда эмас. Биз Европага қандай ғояларни сингдирмоқдамиз? Европа Иттифоқи бу Европа давлатлари иттифоқи. Ҳаттоки географик нуқтаи назардан ҳам Туркия Европа билан Босфорда фақат битта соҳилга эга. Кейин бошқа савол пайдо бўлади, Туркияни тарихий, маданий, иқтисодий жиҳатдан қанчалик Европа давлати деб ҳисоблаш мумкин?”, деб изоҳлади ўз фикрини Саркози.

Саркози агар Туркия Европа давлати деб таъкидланаётган бўлса, унда “биз Европа Иттифоқи ўлимини истаётган бўламиз”, деб айтди.

“Агар Туркияни ЕИга қўшиш ҳақида гап кетаётган бўлса, унда бир нарсани айтишга ижозат беринг, Россия Туркиядан кўпроқ Европа давлати бўлишга муносиб”, деб қўшимча қилди собиқ президент.

Европа Иттифоқи ва Туркиянинг муҳожирлар муаммоси бўйича келишуви 20 мартдан кучга киради.

Бу келишувга кўра, Анқара Греция соҳилларига ноқонуний келган қочқинларни Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги виза чекловларининг бекор қилиниши ва Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокараларнинг тезлаштирилиши ҳамда аввал ваъда қилинган пулдан ташқари қўшимча 3 млрд доллар евро эвазига ортга қайтаради.