Жамият | 12:50 / 21.03.2016
1895
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда ёввоий филнинг ҳужуми натижасида тўрт киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шарқида жойлашган Ғарбий Бенгалия штатида ёввоий филнинг ҳужуми натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Маҳаллий ҳукумат берган маълумотга кўра, ёввоий ҳайвонни Калькутта шаҳрига, одамларга кўрсатиш учун олиб келинган. Дастлабки маълумотларга кўра, филни Банкур округидаги жунглейдан олиб келишган.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, ҳукумат ёввоий ҳайвонни ушлаб, жунглейга қайатириб юбориш учун махсус мутахассисларни ёллаган.