Жаҳон | 10:19 / 23.03.2016
1743
1 дақиқада ўқилади

БМТ терроризмни енгишнинг энг муҳим шартини эълон қилди

БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура 22 март куни журналистларга Суриядаги вазиятни сиёсий тартибга солиш - халқаро терроризм устидан ғалаба қозонишнинг шарти эканини маълум қилди.

Аввалроқ, БМТнинг Женевадаги штаб-квартираси вакили ташкилот террористларга Сурия билан олиб борилаётган музокараларни тўхтатиб қўйилишига ҳамда жангариларнинг шартлари бажарилишига йўл қўймаслигини билдирган эди.

22 март куни тонгда Белгия пойтахтида икки портлаш содир этилди. Кейинроқ яна тўртта портлаш Брюссель ер ости йўлини вайрон қилган. Сўнгги хабарларга кўра, фожеа натижасида 34 киши ҳалок бўлган.

Суриядаги вазият юзасидан БМТ шафелигидаги музокаралар Россия, АҚШ ва бошқа давлатлар иштирокида Женевада 14 март куни бошланган. Учрашувда президент Башар Асад маъмурияти ҳамда Сурия мухолифати вакиллари қатнашмоқдалар.