Ўзбекистон | 15:23 / 23.03.2016
2357
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда иситиш мавсуми якунланди
Тошкент шаҳар ҳокими 22 март куни «Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
Унга кўра, 23 март кунидан бошлаб пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи-истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш, яъни иситиш мавсуми якунланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилган.
Шу билан бирга, қарорда «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК, «Тошкент иссиқлик электрмаркази», «Toshkent issiqlik markazi» АЖ, туман ҳокимликлари ҳамда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 2016-2017 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилган.
Тошкентда иситиш мавсуми бошланди