Жамият | 19:34 / 30.03.2016
2700
2 дақиқада ўқилади

Женнифер Лопес жонли эфирда туриб ДиКаприога ҳазил қилди

Таниқли хонанда ва актриса Жеймс Корденнинг Carpool Karaoke шоусида иштирок этди. Шоудан лавҳа дастурнинг YouTube порталидаги каналига жойлаштирилди.

Дастур давомида юлдузлар ўзларининг машҳур хит тароналарини бошловчи билан биргаликда ижро этишади. Навбатдаги дастурда Корден ва Лопес нафақат қўшиқ куйлашди, балки актёр Леонардо ДиКаприо устидан ҳам кулишди.

Бу ҳолат бошловчи хонанданинг телефонини текшириб, контактлар орасида Брэдли Купер, Ферги, Криштиану Роналду ва Леонардо ДиКаприо каби машҳурларнинг ҳам рақамлари борлигини сезиб қолганидан сўнг содир бўлди.

Бошловчи кайфиятни янада кўтариш мақсадида Лопес номидан ДиКаприога хабар жўнатишга қарор қилди. 

- “Салом Лео!” – деб ёзди Корден.
- Бундай ёзма, мен ҳеч қачон бундай ёзмаган бўлардим, - дея қўшилди Лопес.
- Сен қандай саломлашган бўлар эдинг? “Салом, йигитча!”, - давом этди бошловчи.
- Йўқ, ундай эмас. “Салом, болакай!” – деди актриса.
- Ок!
- “Салом, болакай! Фикримча, мен бироз дам олишим керак. Таклифлар борми?”
- Бўлди қил, ахир сен буни юбормайсанку!
- “Менга хабар бер. Кварталдан Жей Ло (бу хонанданинг “Jenny From The Block” кўшиғидан машҳур парча”), - дея Корден хабарни жўнатиб юборди.
- О йўқ, сен хабарни жўнатиб юбордингку!!! Энди мен унинг олдида ўзимни оқлашимга тўғри келади.

Бироз танаффусдан сўнг, Леонардо ДиКаприодан қуйидаги жавоб хати келди: “Сен бугуннинг ўзида кўришмоқчимисан, Бу-Бу? Клубга нима дейсан?”.

Жей Ло “Ахир мен ҳеч қачон бундай ёзмаган бўлар эдим” дейишига қарамай, ДиКаприо юборилган хабар шунчаки ҳазил эканлини ҳаттоки таасавур қилмаган бўлса керак.