Жамият | 19:12 / 10.04.2016
11753
1 дақиқада ўқилади
1 июндан композит (капрон) баллон ўрнатилган авторанспортларга газ тўлдириш тўхтатилади
2016 йилнинг 1 июнидан композит (капрон) баллон ўрнатилган автотранспортларга газ тўлдириш тўхтатилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ бошлиғи Холматжон Сайдалиев маълумотига асосланиб, “Даракчи” нашри хабар бермоқда.
Вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сиқилган табиий, суюлтирилган нефть газларида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган авторанспорт воситалари тўғрисида”ги умумий регламентнинг 48-бандида Ўзбекистон Республикасида СПГ-2, СПГ-3 ва СПГ-4 турдаги баллонларни автотранспорт воситаларига ўрнатилишига йўл қўймаслиги белгилаб қўйилди.
Мазкур қарор 2016 йилнинг 11 май кунидан кучга киради.