Ўзбекистон | 12:25 / 11.04.2016
2547
1 дақиқада ўқилади

ФВВ: 10 апрель кунги зилзила кучи Тошкент, Самарқанд ва Андижонда 3 баллни ташкил этди

10 апрель кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ерости силкинишлари сезилди.

“Тошкент” сейсмомаркази маълумотларига кўра, 10 апрель, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 15:29да эпимаркази Тошкентдан 533 км узоқликда, Афғонистон ҳудудида бўлган зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилди.

Эпимарказда зилзила магнитудаси 6,5 га тенг бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, зилзила Тошкент, Самарқанд ва Андижонда 3 баллни, Навоийда 2 баллни ташкил этди.