Жаҳон | 11:41 / 14.04.2016
2208
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқароси Осиё тараққиёт банкининг Озарбойжон бўйича янги директори этиб тайинланди

Ўзбекистон фуқароси Наримон Маннапбеков Осиё тараққиёт банкининг Озарбойжон бўйича янги директори бўлди. Бу ҳақда Trend агентлиги хабар бермоқда.

“ОТБ ва Озарбойжон ўртасида яқин муносабатлар мавжуд ва мен ана шу алоқаларни давом эттиришдан мамнунман. Банкнинг мамлакат билан алоқаларидаги устувор йўналишлари транспорт, энергетика, сув ва тоғ инфратузилмалари соҳасидаги ҳамкорликда ўз ифодасини топади. Бизнинг асосий мақсад — мана шу соҳаларда Озарбойжон ҳукумати билан самаралари ҳамкорликни йўлга қўйишдир”, — деди Маннапбеков.

Маълумот ўрнида: Осиё тараққиёт банки томонидан 1999 йилдан бошлаб Озарбойжонга 2,6 млрд доллар миқдорида кредит ва грантлар ажратилган бўлиб, шундан 738 млн доллари хусусий секторларни ривожлантиришга қаратилган.