Жамият | 18:25 / 17.04.2016
4748
2 дақиқада ўқилади

“Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали Қорақалпоғистон Республикасида нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил тўлиши муносабати билан “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ҳамда юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон муқаддас Ватан” шиорлари остида бўлиб ўтаётган ёшлар фестивали Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб кенг нишонланмоқда. Ушбу фестивал Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа, Чимбой, Қўнғирот ва Нукус шахарларида ўтказиш режалаштирилган. Фестивалда Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, таниқли санъат ва маданият арбоблари, “Камолот” ЁИҲ вакилларидан иборат тарғибот гуруҳлари иштирок этмоқда.

Бугун Элликқалъа туманида фестивал муносабати билан ташриф буюрган меҳмонлар карай-сурнай садолари остида кўтарингки кайфиятда кутиб олинди. Элликқалъа Санъат саройида ташкил қилинган амалий ва бадиий кўргазмалар намойишидан сўнг тарғибот гуруҳи “Сиз севган қахрамонлар” лойиҳасида иштирок этдилар. Элликқалъага ташриф буюрган тарғибот гуруҳида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Муқимий мусиқа ва драмма театри актёри Одилбек Хақбердиев, ёш истеъдод соҳиблари Женгисбек Пиязов, “Дурдона” гуруҳи вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек бугун фестивал доирасида “Нуронийлар доимо эъзозимизда”, “Биз жонли ижро тарафдорларимиз” лойиҳалари ва Бўстон шахридаги амфитеатрда Гала концерт бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дилшодек Жуманиёзов