Жаҳон | 12:45 / 18.04.2016
1649
1 дақиқада ўқилади
Пентагон раҳбари эълон қилинмаган ташриф билан Бағдодга келди
АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер олдиндан эълон қилмаган ҳолда Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрига ташрифни амалга оширди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Хабар қилинишича, Картер Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободи ҳамда Ироқ ТИВ раҳбари Холид ал-Обейди билан учрашишни мақсад қилган.
Томонлар Ироқнинг АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам билан қўшимча тарзда қўллаб-қувватланиши масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.
Бундан олдинроқ, АҚШ ИШИДга қарши ҳарбий кампаниясини кенгайтирмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.