Иқтисодиёт | 18:43 / 19.04.2016
4393
1 дақиқада ўқилади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 170 млн долларлик кредит тақдим этиши мумкин

Осиё тараққиёт банки 2016 йил охиригача Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш мақсадида кредит портфелини тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда uzdaily.uz интернет нашри хабар берди.

ОТБ сайтида келтирилган маълумотларга кўра, кредит портфели 170 миллион АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилаяпти.

Ҳужжатда ёзилишича, лойиҳа 2016 йил май ойи охиригича ишлаб чиқилади. ОТБ директорлар кенгаши уни 2016 йил ноябрида кўриб чиқади.

Кредит ажратиладиган бўлса, олинган маблағлар Ўзбекистон аграр секторидаги тузилмавий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, фермер хўжаликлари материал-техник базаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, етказилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турини кўпайтиришга йўналтирилади.