Жаҳон | 10:40 / 19.04.2016
1885
1 дақиқада ўқилади

Reuters: АҚШ Қатар ва Кувайтга 7 млрд доллар эвазига 60та қирувчи самолёт етказиб беради

АҚШ ҳукумати Boeing томонидан ишлаб чиқарилган 60та қирувчи самолётини Қатар ва Кувайтга 7 млрд доллар эвазига сотиш бўйича шартномани тасдиқлаши кутилмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обаманинг 21 апрель куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган Форз кўрфази давлатлари ҳамкорлиги саммитидаги чиқиши вақтида расман эълон қилинади.

Reuters агентлиги маълумотига кўра, гап Қатарга 4 млрд доллар эвазига 36 дона F-15 русумли қирувчи самолётларини етказиб бериш ҳамда Кувайтга 3 млрд доллар эвазига 24 дона F/A-18E/F Super Hornets русумли қирувчи самолётларини етказиб бериш ҳақида кетмоқда. Манбанинг ёзишича, бу борадаги шартнома АҚШ Давлат департаментлиги ҳамда Пентагон даражасида тузилади.

Манбанинг маълумотига кўра, "расмий Вашингтон Яқин Шарқда хавфсизлик таъминланишидан манфаатдор ҳисобланади". Шу туфайли, бу етказмалар "АҚШнинг минтақадаги дипломатик стратегиясини ифодалайди".