Жаҳон | 23:41 / 22.04.2016
3230
1 дақиқада ўқилади

Актёр Леонардо ДиКаприо қазилма ёнилғи турларини қазиб олишдан воз кечишга чақирди

Актёр Леонардо ДиКаприо барча давлатларни қазилма ёнилғи турларини қазиб олишдан воз кечишга чақирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Актёр бу ҳақда иқлим бўйича Париж келишувининг имзоланиши маросимида айтди.

Актёрнинг фикрича, бу иқлимнинг глобал ўзгаришига қарши курашда ёрдам беради.

"Сайёрамиз биз қазилма ёнилғини у бўлиши керак бўлган жой – ер қаърида қолдирмагунимизча, хавфсизликда бўла олмайди. Бир ўйлаб кўринг, бизнинг болалар ва набиралар ўтмишга қараб, биз бу вайронагарчиликни тўхтатишга имкониятга эга бўлганимизни, бироқ буни қилишга сиёсий ирода намойиш қилмаганимизни англаганларида қандай иснодга қоламиз", деб айтди актёр.

Аввалроқ Россия табиий захиралар ва экология вазири Сергей Донской жонзотларни ҳимоя қилиш фаолияти билан таниқ бўлган актёрга Россияга Экология йилида ташриф буюришни таклиф қилганди.