Жаҳон | 11:02 / 22.04.2016
1863
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Mitsubishi’нинг яна 10та модели ёқилғи сарфи қасддан камайтирилган

Япониянинг Mitsubishi Motors компанияси ишлаб чиқарувчи яна 10та моделнинг ёқилғи сарфига оид кўрсаткичлари қасддан камайтириб кўрсатилган. Бу ҳақда Kyodo агентлиги, соҳадаги вазиятдан хабардор манбаларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

"Ёқилғи сарфига оид синовларни ўтказишда белгиланган талабларни бузиш ҳоллари яна ўнта моделга ҳам тегишли экани аниқланди, Pajero ҳам шулар жумласидан", — деган агентлик манбаси.

Япон автоконцерни можаро марказида бўлиб қолишига, Mitsubishi ўзи ишлаб чиққан бир қатор автомобилларнинг техник таснифларини ўзгартиргани фош этилгани сабаб бўлди. 20 апрель куни компания президенти Тэцуро Аикава қоидабузарликларга йўл қўйилганини тан олган эди. Унинг сўзларига кўра, кўрсаткичлар 5-10 фоизга ўзгартирилган бўлиши мумкин. Айни вақтгача, Япониянинг ўзида 625 минг шундай автомобиль сотилган.

Транспорт вазирлиги, ўз навбатида, Mitsubishi Motors раҳбариятидан, йўл қўйилган қоидабузарликлар хусусида батафсил ҳисобот бериш, бошқа компаниялардан эса, худди шундай ҳолат мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида такрорий синовлар ўтказиш ва 18 майгача натижаларни тақдим этишни талаб қилди.