Жаҳон | 08:33 / 24.04.2016
1990
2 дақиқада ўқилади

Пентагон Шимолий Корея сув ости кемасидан ракета учирганини қайд қилди

Шимолий Корея томонидан навбатдаги галда учирилган ракета АҚШга хавф солиши мумкин эмас, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари стратегик қўмитасида Шимолий Корея томонидан Япон денгизида ракета учирилган бўлиши мумкинлигига изоҳ бериш вақтида айтилди. Жанубий Корея ОАВ маълумотларига кўра, ракета Хамгён-Намдо вилоятидаги Синпхо порт шаҳридан 2 минг тонналик сув ости кемасидан учирилган.

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби ҳам ракета учирилишига изоҳ бериб, у БМТ Хавфсизлик кенгашининг бир неча резолюцияларининг бузилиши ҳисобланишини айтди. Кирби навбатдаги марта Пхеньянни Корея яриморолидаги вазиятни барқарорсизлантиришдан воз кечишга ва халқаро мажбуриятларини бажаришни бошлашга чақирди.  

Аввалроқ Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Су Ён санкцияларнинг кенгайтирилишига ишора қилиб, АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан тажовузкор сиёсат юритаётганини айтган. Ли Су Ён "Шимолий Кореяга нисбатан душманларча сиёсатни бас қилишга" чақирди ҳамда "охирги кулган ҳаммадан яхши кулишини" айтди. Сиёсатчи Шимолий Корея ғалаба қозонишини, чунки "буни ўртоқ Ким Чен Ин истаётганини" айтган.