Ўзбекистон | 17:49 / 24.04.2016
11598
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги истироҳат боғи очилди

23 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Нурафшон» номли яна бир маданият ва истироҳат боғи ишга тушди.

Ушбу боғ анча йиллар олдин қурилган бўлиб, уни “Оймомо” номи билан хотирлашади. 2000-йилларга келиб боғ ташландиқ ҳолатга келиб қолган эди. Аттракционли, ёзги кинотеатрга эга улкан майдонда ястаниб ётган боғ 20 йил қаровсиз қолдирилган эди.

Айни дамда боғ таъмирлашдан чиққан бўлиб, атракционлар янгиланган, ўриндиқлар ўрнатилган ҳамда йўлаклар ва аллеялар барпо этилган. Унда Европа ва миллий таомлар ошхонаси ҳам ишлаб турибди. Тошкент ва меҳмонлар аллақачон боғнинг янги очилган чиройидан баҳраманд бўлишмоқда.