Жамият | 15:39 / 26.04.2016
2660
1 дақиқада ўқилади
Америкаликлар оиласида 100 йилдан буён илк марта қиз фарзанд туғилди
Айдаҳо штатида истиқомат қилувчи Андердаллар оиласида 1914 йилдан буён фақат ўғил болалар туғиларди. Лекин бу “анъана” бузилиб, оилада узоқ вақт танаффусдан кейин қизалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар тарқатди.
Аурелия Мари Эннон 12 апрель куни туғилди. У тўрт авлоддан буён дунёга келган биринчи қизалоқ ҳисобланади. Унинг отаси Скотт Андердалнинг сўзларига кўра, энди у ўз авлодида қизларнинг кўриниши қандай эканлигини билиб олди.