Жамият | 01:26 / 26.04.2016
2157
1 дақиқада ўқилади
Ереванда автобус портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
25 апрелда Ереванда кечки пайт 63-рақамли йўналиш автобуси портлаши оқибатида дастлабки маълумотларга кўра 3 киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Арманистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Алабян кўчасида содир бўлган нохуш воқеа ҳақидаги хабар соат 21:51 да олинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятларни бошқариш Миллий маркази тезкор гуруҳи, махсус вазифаларни бажарувчи қутқарув отряди ва иккита жанговар расчёт чиққан.
Маълумотларга кўра, жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган.
Воқеа сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.