Фан-техника | 15:58 / 28.04.2016
2613
1 дақиқада ўқилади

Windows’нинг янгилаш таклифи тўғридан-тўғри эфирга “чиқди”

Айова штатининг KCCI 8 телеканали бошловчиси Метинка Слейтер тонгги янгиликларни эфирга узатиш чоғида Microsoft операцион тизимини янгилаш тўғрисидаги хабарга дуч келиб қолди.

“Microsoft Windows 10’ни янгилашни тавсия қилмоқда. Нима қилиш керак? Бундай хабарлар бутун экранни тўлдириб пайдо бўлиши барчага бирдек ёқади-ку, тўғрими?” – ҳазиллашди Слейтер тўғридан-тўғри эфирда, кейин кўрсатувни олиб боришда давом этди.