Жаҳон | 00:56 / 29.04.2016
3090
1 дақиқада ўқилади
Туркия парламенти депутатлари жанжаллашиб кетдилар
Туркия парламенти депутатлари йиғилиш вақтида жанжаллашиб кетдилар. Жанжалга гап депутатларни дахлсизликдан маҳрум қилиш қонун лойиҳасига келганда комиссия раисининг депутатларнинг ёрдамчилари ва матбуотни йиғилиш залидан чиқариб юбориш талаби сабаб бўлди. Бу талаб Халқлар демократияси партияси вакиллари томонидан норозилик келтириб чиқарди ва уларнинг жанжал кўтаришига сабаб бўлди.
Оқибатда муҳокама 2 майга кўчирилди.