Ўзбекистон | 12:33 / 29.04.2016
4321
1 дақиқада ўқилади
Йўл қурилиши сабаб Тошкентдаги айрим кўчалар беркитилди
Йўл қурилиши ишлари сабаб Тошкентдаги айрим кўчалар беркитилди.
Айни дамда Чўпонота ва Оқтепа майдонига элтувчи йўл беркитилган. У ерда бир неча кун олдин бошланган 9-трамвай йўналишининг демонтаж ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ва “Ойбек” метроси оралиғидаги йўл ҳам ёпиқ. Қурувчиларнинг айтишича, бу йўлда асфальт ётқизиш иши олиб борилмоқда.
13-трамвай йўлида ҳам асфальт ётқизиш ишлари давом этаётгани сабаб, Яшил бозордан Сарикулгача бўлган кўча беркитилган.
Мустақиллик шоҳ кўчасида ҳам ҳаракатлар чекланган.
Амир Темур кўчасининг “Олой” бозори тарафидан то собиқ “Қозоғистон” кинтеатрига қадар бўлган йўлда ҳам асфальт ётқизиш ишлари бўлиб ўтган эди. Амир Темур кўчасининг бошқа қисмларида ҳам қурилиш ишлари давом этмоқда.