Спорт | 17:22 / 30.04.2016
13134
1 дақиқада ўқилади

Мутахассис Месси допингнинг оғир турини қабул қилганини гапириб берди

“Барселона” жамоаси ва Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси допингнинг оғир турини қонуний равишда истеъмол қилган. Бу ҳақда тақиқланган препаратлар бўйича мутахассис Игорь Некрашевич сўзлаб берган.

“Оғир допингни (стероидлар) футболда ҳам қабул қилишади. Уларнинг ичида энг оммабопи нандролон ҳисобланади. Уни Франк де Бур, Яп Стам, Фернанду Коуту, марҳум Валентин Белькевич ва Месси қабул қилишган. Лионель бўй билан боғлиқ кучли допингни қонуний қабул қилган (ҳозир ҳам қабул қиладими йўқми, номаълум)” , — деди Некрашевич.

Мутахассиснинг айтишича, аргентиналик буни шифокорлар кўрсатмаси асосида қабул қилган. “Месси бўй ўстирувчи гармонлар танқислиги остида туғилган ва у пакан бўлган. Унинг бўйи 140 см.дан баланд эмас эди”, — деб тушунтирди Некрашевич.