Жамият | 17:50 / 02.05.2016
8111
5 дақиқада ўқилади

“Сочная долина” акцияси ғолиблари ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Омад — унга ишонганларгагина кулиб боқади. Айримлар эса омад доим кучлилар томонида, дейишади. Бу гапнинг нечоғлик тўғри ёки нотўғри эканлигини билмадик-ку, аммо “Сочная долина” томонидан ўтказилган промо акция иштирокчиларининг омади келди. Бундан келиб чиқадики, ишончи ва сифат уйғунлиги ҳам ҳар бир инсонга омад олиб келар экан. Буни ўз ютуқларини қўлга киритганларнинг сўзларидан ҳам англаса бўлади.

“Сочная долина” томонидан турли хил ютуқларга эга промо-акция ўтқазиляпти. Ушбу акция уч босқичли бўлиб, унинг биринчи босқичи жорий йилнинг 1 мартидан 9 апрелига қадар фаоллаштирилган промо-кодлар иштирок этди ва ғолиблар 10 апрель куни ўз ютуқларини қўлга киритди.

— Аввалига ушбу акцияда иштирок этишга унчалик қизиқмадим. Аниқроғи, совринга эга бўлишимизга, омадимиз келишига ишонмаган эдим. Аммо 9 яшар набирамнинг қизиқиши, унинг омадга бўлган ишончини сўндирмаслик учун акцияда иштирок этишга рози бўлдим. Ҳар куни “Сочная долина” шарбатини истеъмол қилиб, қутида яширинган кодларни қисқа рақамларга жўнатавердик. Ниҳоят, “Сочная долина”  компанияси ходимлари қўнғироқ қилиб, бизга ғолиб бўлганлигимизни айтишди. Шундай қилиб акциянинг 1 босқичида ғолиб бўлдик ва Ўзбекистон ҳудудидаги дам олиш масканларининг бирига икки кишилик йўлланмани ютиб олдик. Насиб этса, май ойларида ушбу дам олиш масканига боришни мўлжаллаяпмиз, — дейди Қибрай туманилик ғолиблардан бири Машҳура Абдураззоқова. 

Машҳура Абдураззоқова

Акцияда омади келган яна бир ғолиблардан бири, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Норбўтабек кўчаси 15-уйда яшовчи Мирзабобоев Маъруфжон эса шундай дейди: 
— Мен таркибида табиий ва фойдали витаминлари борлиги учун  "Сочная долина" шарбатини сотиб ола бошладим. У бизга оилавий манзур бўлди.  Қолаверса, "Сочная долина" томонидан ўтказилаётган акцияда ҳар куни иштирок этиб, промо-кодларни жўнатиб турибман. Акцияда иштирок этиш давомида мен ошхона комбаинини ютиб олдим. Мен омадимга ишонаман! Акцияда қатнашишда давом этиб, сизга ҳам унда иштирок этишни тавсия этаман.

Мирзабобоев Маъруфжон

— "Сочна долина" акцияси лотореядан фарқли ўлароқ, қизиқарлилиги, ишончлилиги билан менга маъқул бўлди, — дейди Қўқон шаҳри, Бешариқ тумани, "Камолот" кўчаси 3-уйда истиқомад қилувчи Тўхтасинова Диёра.  —  Ушбу акцияда иштирок этиб, мен Canon фотоаппаратини ютиб олдим.  Шу боис акциянинг ишончлилигига амин бўлган ҳолда, унда иштирок этишни давом эттирмоқдаман. Сиз ҳам иштирок этинг!

Тўхтасинова Диёра

Навоий шаҳри, Кармана тумани, "Баҳор" массиви, 5-уйда яшовчи Шаҳноза Маҳмудова эса "Сочна долина" акциясида май ойидан бошлаб иштирок этиб келаётгани, акция давомида Artel телевизорини ютиб олгани, айни дамда промо-кодларни жўнатишда давом этаётгани ҳақида маълум қилиб, бундан-да қимматбаҳо совғаларни ютишига ишонишини таъкидлади. 

Шаҳноза Маҳмудова

Наманган шаҳар, Дамбох кўчаси 28, 8-уйда истиқомад қилувчи Мухторжон Хўжаев эса, “Сочная долина” шарбатини биринчи марта истеъмол қилганида бошқа шарбатларга нисбатан табиий мазасини ҳис қилганлиги, ўша кундан бошлаб фақат “Сочная долина” шарбатини истеъмол қилиб келаётганини билдирди. Акция ўйинлари бошланиб, Блендр ютиб олган Мухторжон Хўжаев акциянинг ҳаққоний давом этаётганидан хурсанд бўлди. 

Мухторжон Хўжаев

Шундай қилиб промо акциянинг иккинчи босқичида 10 апрелдан 4 июнига қадар қатнашган промо-кодлар иштирок этади ва ғолиблар номи 5 июнда эълон қилинади. 
Акциянинг мутлақ ғолибларини аниқлаш ва бош совринини (Уй акциянинг бош соврини бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида доимий рўйхатда бўлган қатнашувчилар учун) топшириш маросими 2016 йилнинг 5 июнь куни бўлиб ўтади. Унда 2016 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, 2016 йилнинг 4 июнига қадар акция давомида фаоллаштирилган барча промо-кодлар иштирок этади. 
Промо-кодларни фаоллаштириш 2016 йилнинг 1 март куни, 00:00 дақиқадан бошлаб 2016 йилнинг 4 июнь куни соат 23:59 дақиқагача давом этади. 
Бу галги соврин учун уй ва бошқа қимматбаҳо совринлар қўйилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид