Жаҳон | 16:33 / 06.05.2016
14390
1 дақиқада ўқилади

Астрономлар: 5 май куни Ер орбитаси яқинидан 500 метрли астероид учиб ўтди

5 май кунининг иккинчи ярмида Ер сайёрасига номсиз, 388945 индексли улкан астероид яқинлашиб учган. Кичик осмон жисмлари Халқаро астрономик иттифоқи маълумотига кўра, бу осмон жисми Ер сайёрасидан 5 млн км масофадан учиб ўтган.

Маълумотларга кўра, бу осмон жисми Аполлон астероидлари гуруҳига киради. Бу астероид Санта-Каталин тоғидаги Маунт-Леммон обсерваториясида кашф қилинганди.

Унинг диаметри 160дан 490 метргача бўлиб, у Ер учун хавфли объектлар сирасига киритилган. Бундай рўйхатган келажакда Ерга 0,05 астрономик бирликда (7,5 млн км) яқинлашиши мумкин бўлган осмон жисмлари киритилган. Рўйхатга ҳажми камида 150 м ва ундан катта ҳажмга эга бўлган осмон жисмлари киритилган.

5 май куни Ер яқинидан учиб ўтган 388945 индексли астероид 13 соату 8 дақиқа давомида Ой ва Ер орасида сайёра учун яқин масофадан учган. Келажакда у "инсоният бешиги"га янада яқинроқ келиши мумкин.

Мавзуга оид