Жаҳон | 21:49 / 07.05.2016
6628
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони қироли бир қатор вазирликларни қайта шакллантирди

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд ҳукуматда бир қатор ўзгартиришлар амалга оширди ва бир қатор вазирликларни қайта шакллантирди. Бу ҳақда "Ал-Арабия" телеканали маълум қилди.   

Жумладан, нефть ва маъданли захиралар вазири Али ибн Иброҳим ан-Нуямий ўз лавозимидан озод этилди. Вазирлик қайта шакллантирилиб, энергетика, саноат ва маъданли захиралар вазирлигига айлантирилди ва унга Aramco давлат нефть компаниясининг раиси Холид ал-Фалаҳ раҳбар этиб тайинланди. Ал-Фалаҳ мос равишда аввал эгаллаб турган соғлиқни сақлаш вазири лавозимини тарк этади.

Бундан ташқари, транспорт, ижтимоий ишлар, сув хўжалиги ва электр энергетика вазирликларида ҳам ўзгаришлар бўлди.