Ўзбекистон | 18:40 / 10.05.2016
34324
1 дақиқада ўқилади

14 май куни Ўзбекистон бўйлаб қаттиқ шамол бўлиши кутилмоқда

14 май куни Ўзбекистон бўйлаб кучли шамол кузатилади. Гидрометеорология маркази сайтида маълум қилинишича, шу куни шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучаяди.

Шу куни шунингдек синоптиклар қисқа муддатли ёғингарчиликлар ва момоқалдироқ бўлишини прогноз қилишган. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даража илиқни ташкил этиши кутилмоқда.

9 майга ўтар кечаси республиканинг барча ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Натижада кўплаб дарахтлар йиқилиб, автомобиллар тўхташ жойи ва йўлнинг қатнов қисмига қулаб тушди. Шунингдек, баъзи уйларнинг томида ва дарвозаларида бузилиш юз берди. Тошкент ҳамда бошқа шаҳарларда электр энергияси ўчиши қайд этилди.

Мавзуга оид