Жаҳон | 10:34 / 10.05.2016
6309
2 дақиқада ўқилади

АҚШда офшорларга доир "Панама ҳужжатлари"нинг маълумотлар базаси ошкор қилинди

Вашингтонда жойлашган журналистлик тадқиқотларининг халқаро консорциуми (ICIJ) офшорларга доир "Панама ҳужжатлари"нинг маълумотлар базасини ошкор қилди. "Россия" сўзи билан сўров берганда, унда 11516 корпоратив номлар, бу компания ходимларининг 6285та шахсий ва 140та "воситачилар" номлари борлигини кўриш мумкин, уларнинг қаторига ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар киради.

ICIJ мақола ҳақидаги хабарда "офшор компаниялар ва ишонч фондлари қонуний мақсадларда ишлатилиши мумкин"лигини таъкидлади. Консорциумда "ICIJ'нинг маълумотлар базасига киритилган қандайдир шахслар, компаниялар ёки бошқа ташкилотлар қонунга хилоф иш қилганлигига ишора қилиш ниятимиз йўқ" дейилади.

Бундан аввал Mossack Fonseca Панама юридик компания-регистратори архивидан унинг ихтиёрига ўтган маълумотлар базаси ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлиқ нашр қилинмаслигига изоҳ бериб ўтганди. Унинг сўзларига кўра, у кишиларнинг "шахсий маълумотларини кенг оммага тарқалиши"га йўл қўймайди, "маълумотлар базасида банк ҳисоб рақамлари ва молиявий операциялар, электрон ва бошқа ёзишмалар, паспорт ва телефон рақамларининг бўлмаслиги" таъкидланган.