Спорт | 07:28 / 11.05.2016
8604
1 дақиқада ўқилади
«Вест Ҳэм» мухлислари «Манчестер Юнайтед» футболчилари автобусига ҳужум қилишди
Лондоннинг "Вест Ҳэм" футбол клуби мухлислари "Манчестер Юнайтед" футболчилари кетаётган автобусга ҳужум қилишди. Автобусга шиша идишлар ва тошлар улоқтирилган.
Нохуш воқеа сабабли Англия чемпионатининг 37-тури доирасида жамоалар ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган учрашув "МЮ" футболчилари чигилёзди машқларини бажара олишлари учун бирозга сурилди. Учрашув соат 21:45да бошланиш ўрнига 22:30 да бошланди.
"МЮ" футболчилари рақиб жамоа майдонида ўтган, чемпионатнинг кўчирилган 35-тури учрашувида 3:2 ҳисобида ютқазишди.
Чемпионатнинг тугашига бир тур қолганда "МЮ" 63 очко билан 5-ўринда қолди, "Вест Ҳэм" эса 62 очко тўплаб, 6-ўринни эгаллаб турибди.