Жамият | 12:10 / 13.05.2016
8472
1 дақиқада ўқилади

АҚШда семизликка қарши кураш фаоли бўлган 360 килограммли киши оламдан ўтди

АҚШнинг Миссури штатида 360 килограмм вазнга эга бўлган Ларри Эванс 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Metro нашри хабар қилган. 

Ортиқча вазнга қарши онлайн-курашчилардан бўлган Ларри Эванс икки йил ичида 70 килограмм озишга қилган қарори сабабли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида машҳур бўлган. У ўзининг муваффақиятлари, шуғулланиш режалари ва диетаси билан Facebook ижтимоий тармоғидаги дўстлари, кузатувчилари билан мунтазам бўлишиб келган. Унинг машғулот видеолари 30 мингдан ортиқ марта томоша қилинарди. 

Анча тўладан келган бу шахснинг мураббийи Крис Буфнинг айтишича, у бутун дунё бўйлаб семизликка қарши курашмоқчи бўлган ва бу курашни аввало ўзидан бошлаган. 

Мураббий Ларрининг Facebook-саҳифасига юклаган сўнгги машғулоти фойдаланувчилар томонидан 27,8 маротаба кўрилган.

Эванснинг ўлим сабаби ошкор этилмаяпти. Тахминларга кўра, у пневмония билан оғриган.