Спорт | 15:38 / 13.05.2016
4032
1 дақиқада ўқилади

Варди АПЛ талқини бўйича йил футболчиси деб топилди

Англия премьер-лигаси «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Sky Sports твиттери хабар тарқатди. 

29 ёшли ҳужумчи жорий йилда АПЛ доирасидаги 35 учрашувда 24 гол уришга муваффақ бўлганди. Олдинроқ Варди британиялик журналистлар томонидан АПЛнинг яхшиси деб топилганди. 

Профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровга кўра, у жамоадоши Риёз Маҳрездан кейин иккинчи ўринни эгаллаганди.

Мавзуга оид