Light | 15:11 / 28.05.2016
31403
3 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг улкан ва ҳашаматли яхталар ўнталиги

Хусусий яхта — нафақат ҳашаматли кема, балки дабдабали ҳаёт тарзи ҳамдир.  Бундай кемани фақатгина молиявий томондан етишмовчилиги йўқ, бадавлат инсонлар сотиб олиши мумкин.  Яхталар буюртма асосида қурилади. Эътиборингизга сўнгги йиллар ичида қурилган энг катта ва ҳашаматли яхталарни ҳавола этамиз.

Ал-Салама

Узунлиги: 139 метр
У Саудия қироллик оиласига мансуб ер юзидаги энг катта ва дабдабали яхта хисобланади. 

Ocean Victory

Узунлиги: 140 метр
Яхта ҳақидаги маълумотлар сир сақланаб, кенг оммага ошкор этилмаган. Ocean Victory еттита палуба, олтита сузиш бассейнлари ва катерлар учун гаражга эгалиги тахмин қилинади.

Yas

Узунлиги: 141 метр
Яхта Yas 2011 йилда Abu Dhabi MAR холдинги тасарруфида қурилган. Кемани қуриш учун ҳолланд ҳарбий кемасининг эритмасидан қолган  пўлат ишлатилган. Яхта эгаси ўз номини сир сақлашни маъқул кўради.

El Horriya

Узунлиги: 146 метр
Кема 1865 йилда усмоний губернатор учун қурилган. У 119 йил давомида дунёдаги энг катта яхта сифатида эътироф этилган. Бироқ кейинроқ пайдо бўлган замонавий яхталар ундан бу мақомни олиб қўйишган. 

Шаҳзода Абдулазиз

Узунлиги: 147 метр
Саудия қироллик оиласига мансуб яна бир яхта 1984 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда унинг қиймати 184 миллион долларни ташкил этади. Ички интерьер "Титаник"нинг олий табақа вакиллари учун қурилган салон эскизига асосланган. 

Топаз

Узунлиги: 147 метр
Берлинда қурилган Топаз яхтаси 2012 йилда сувга туширилган ва нархи 527 миллион долларга яқин бўлган. Яхта бортида спорт зали, кинотеатр, жакузи ва анжуманлар зали мавжуд. 

Al Said

Узунлиги: 155 метр
Яхта 2006 йили султон Қобус Уммон Ал Саид учун қурилган. У барча улкан яхталар ичида энг катта ҳажмга эга — деярли 15 000 тонна атрофида. Кема ичида 50 киши учун мўлжалланган шахсий оркестрли концерт залининг мавжудлиги яхтанинг қанчалик ҳайбатли эканлигидан далолат беради.

Дубай

Узунлиги: 162 метр
Мазкур гигант яхта Бруней шаҳзодаси Жефри учун 1996 йилда қурилган бўлиб, айни дамда у шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтумга тегишли. Дубай 21 метр кенгликдаги анжуманлар залига эга.

Eclipse

Узунлиги: 162,5 метр
Катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи суперяхта 2009 йилда сувга туширилган ва қиймати 500 миллион долларга яқин бўлган. Бу яхтани россиялик миллиардер Роман Абрамович буюртма асосида қурдирган. Ҳозирда яхта Абрамовичнинг Кариб денгизидаги шахсий оролига меҳмонлар ташувчи транспорт воситаси вазифасини бажаради.

Аззам

Узунлиги : 180 метр
Lurssen Yachts немис компанияси томонидан қурилган дунёдаги энг улкан ҳусусий суперяхтанинг эгаси ўзи ҳақидаги маълумотларни ошкор этмаган. Яхтанинг қиймати 600 миллион долларга баҳоланган.