Жаҳон | 23:55 / 29.05.2016
5621
1 дақиқада ўқилади

БМТ Ўрта Ер денгизида ўтган ҳафта ичида 700 дан кўпроқ муҳожир ҳалок бўлганини таъкидламоқда

Ўрта Ер денгизида ўтган ҳафтада бир нечта кема фалокатга учраши оқибатида 700 дан кўпроқ муҳожир чўкиб кетган бўлиши мумкин, деб БМТ маълумотларига кўра иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Sky News нашри.

Таъкидланишича, 26 май куни кема фалокатга учраши оқибатида 500 га яқин киши чўккан бўлиши мумкин.  

"Биз уларнинг аниқ сонини, уларнинг исмини ҳеч қачон билмаймиз, бироқ тирик қолганлар 500 киши ҳалок бўлганини маълум қилдилар", деб айтди Италиянинг қочқинлар ишлари агентлиги раиси Карлотта Сами.