Жаҳон | 07:32 / 30.05.2016
8361
1 дақиқада ўқилади
Ироқда теракт оқибатида "Реал"нинг 12 нафар мухлиси ҳалок бўлди
Ироқда Мадриднинг "Реал" клуби мухлисларига ҳужум уюштирилиши оқибатида 12 нафар одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда AS нашри. Манба маълумотларига кўра, теракт Баъкуба шаҳрида юз берди.
Тўрт террорчи Мадрид клуби мухлислари Чемпионлар Лигаси финал учрашувини томоша қилаётган хонага кириб, уларга қарата бетартиб ўқ уза бошлаган. Босқинчилар қочиб кетган, ҳозир улардан бирортаси қўлга олинмаган.
Ироқ ҳукумати теракт учун жавобгарликни ИШИД зиммасига юклади.
13 май куни Ироқнинг Самарра шаҳрида "Реал"нинг фан-клубига ҳужум қилиниши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлганди. Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганди.