Light | 15:58 / 31.05.2016
7740
1 дақиқада ўқилади

Asos интернет-дўконидан олинган жинси сурати интернетда машҳур бўлиб кетди

Интернет-дўкондан харид қилинган гигант жинсиларнинг сурати бир дунё ҳазил-мутойибаларга ва муҳокамаларга сабаб бўлди, деб ёзади Mashable.

Asos харидорларидан бири твиттерда почта орқали қабул қилинган буюртма - оддий жинси шимининг расми билан бўлишди. Бунинг нимаси ажабланарли дерсиз? Гап шундаки, бу шим кундалик шимлардан бир неча баробар узун.

"Бу аниқ 32-ўлчам эмас", - дея изоҳ қолдирган сурат остига Жорж Риггал. 

Суратдан шимнинг эгасидан анча узунлиги яққол кўриниб турибди.

Буни кўрган интернет фойдаланувчилари флешмобни дарҳол "илиб олиб", ўзларидан анча катта ўлчамдаги жинсилар суратини қўя бошлашди.

Кимдир Жоржга маслаҳат берди, бошқалар эса шунчаки ҳазил-ҳузул қилишди. Бугунги кунга келиб, Жорж қўйган мазкур расм 20 мингдан ортиқ маротаба бўлишилган. 

Сотувчи томони ҳозирча бу ҳолатга ҳеч қандай изоҳ бермади.