Жаҳон | 00:02 / 02.06.2016
7694
2 дақиқада ўқилади

Туркия россиялик юк машиналари ҳайдовчиларига визалар киритди

Россия юк машиналари ҳайдовчилари Туркия чегарасини кесиб ўтаётганда 1 июндан мажбурий тартибда визаларга эга бўлишлари керак, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Туркия халқаро юк ташувчилари уюшмасида айтилди.

"Узоқ вақт давомида Туркия россиялик юк машиналари ҳайдловчиларига виза киритмаганди, бироқ 1 июндан Россия томонидан турк маҳсулотларини чегарада назорати кучайтирилгани сабабли буни қилишга мажбур. Бироқ биз Россия самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ воқеагача амал қилган соддароқ виза тартибига қайтишга умид қиламиз", деб айтди уюшма вакили. 

Манбанинг маълум қилишича, бу йил бошида Россия бир томонлама тартибда виза тартибини, жумладан турк юк машина ҳайдовчилари учун виза тартибини киритди, бу эса уларни муқобил Каспий йўналишидан фойдаланишга мажбур қилди. 

Бу масала юзасидан Туркия ички ишлар вазирлигида изоҳ олишга муваффақ бўлинмади.