Жаҳон | 17:43 / 03.06.2016
8945
1 дақиқада ўқилади

Бельгия мусулмон аёлларга ишда рўмол ўраш ҳуқуқини бермоқчи

Бельгия ҳукумати, суд орқали мусулмон аёлларга, иш жойларида рўмолларини ўрашга рухсат беришни режалаштирмоқда, деб ёзган L'Echo нашри. 

Хабар қилинишича, Антверпен суди, шаҳар фуқароси Самира А. га нисбатан зиддиятли қарор чиқаргач, Бельгия ҳукумати шундай хулосага келган. Аёл  корхона раҳбариятининг, иш вақтида рўмол ўрамаслик тўғрисидаги талабини бажаришдан бош тортган. Шундан сўнг, у ишдан ҳайдалган. 

Шаҳар суди эса, корхона раҳбариятининг қарорини қонунчиликка мос топган. 

Бироқ, деб ёзади газета, Бельгия ҳукумати, бу воқеада камситишни кўргани боис, ўз адвокатини ЕИнинг Люксембургдаги судига юборган. Эндиликда ЕИ суди, Антверпен суди қарори юзасидан хулосасини чиқариши керак. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ суди, иш жойида диний камситилган мусулмон аёлга 5 млн доллар миқдорида товон пули тўлаш хусусида қарор чиқарган эди.