Спорт | 18:44 / 03.06.2016
17072
1 дақиқада ўқилади
Прокурор Мессини оқлашни, унинг отасини эса 1,5 йилга қамашни таклиф қилди
Испанияда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг отаси устидан суд жараёни давом этмоқда.
Аргентиналик футболчи ва унинг отаси Испания хазинасидан 4,1 млн долларни яширганликда айбланмоқда.
Прокурор Ракель Амадо ҳужумчини оқловчи ҳукм чиқарилиши тарафдори. Шу билан биргаликда у футболчининг отаси Хорхе Месси учун 1,5 йил қамоқ жазоси тайинланишини талаб қилмоқда.
Прокурорнинг фикрича, футболчи солиқларни тўламаслик схемаларини билганини исботлаб бўлмайди.
2 июнь куни Месси ўз молиявий ишларини юритмагани, ноқонуний операциялардан бехабар эканини маълум қилди.
Мессининг отаси эса ҳужжатлар билан ўзи шуғуллангани, Лионель эса уларга ўқимасдан имзо қўйгани ҳақида айтди.