Фан-техника | 16:04 / 07.06.2016
4652
1 дақиқада ўқилади

Samsung 2017 йилда эгилувчан смартфонларни тақдим этишга тайёрланмоқда

Samsung компанияси эгилувчан дисплейга эга иккита смартфон моделини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Гаджетлар 2017 йил бошида намойиш этилиши мумкин, деб хабар беради Bloomberg нашри.

Ишлаб чиқарилаётган янги қурилма Project Valley деган кодли номни олди.

Нашрнинг таъкидлашича, тайёрланаётган моделлардан бир тенг яримга букилиши мумкин. Қурилмалар Samsung бир неча йиллардан бери ишлаб чиқараётган OLED-дисплейига эга бўлиши кутилмоқда. 

Samsung янги смартфонларни Барселонадаги Mobile World Congress доирасида тақдим этиши мумкин.

Компания бу маълумотларни изоҳламаган.