Спорт | 08:15 / 08.06.2016
6866
2 дақиқада ўқилади

FIDE президенти Илюмжинов АҚШдан 50 млрд доллар товон пули талаб қилмоқда

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов АҚШ молия вазирлигидан 50 млрд доллар товон пули талаб қилмоқда.  

Май охирида Илюмжинов АҚШ молия вазирлиги устидан судга даъво аризаси берди. Бунга эса АҚШ молия вазирлиги аввалроқ Илюмжиновни санкциялар рўйхатига киритгани сабаб бўлди.

"Бу ҳафтада АҚШ молия вазирлиги менинг судга берган аризам бўйича жавоб билан чиқди. Улар менга қандайдир ҳужжатлар юбориши керак, уларнинг келишини ҳафта охирига кутмоқдаман. Бизда АҚШ молия вазирлиги билан алоқа борлиги ва расмий муносабатлар бошлангани яхши. Кўпинча улар бундай нарсаларга ҳаттоки эътибор ҳам бермайдилар. 

Мен улардан узр сўрашларини ва 50 млрд доллар товон пули олишни истамоқдаман. АҚШнинг 17 трлн доллар қарзи бор ва мен сўраган арзимаган пулдан уларга иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Бу пулларни мен АҚШда шахматнинг ривожланишига тикмоқчиман. Америкага Фишер руҳини қайтармоқчиман", деб айтди Илюмжинов.