ОАВ: Harry Truman авиаташувчи кемасининг Ўрта Ер денгизига ташланиши – Россияга огоҳлантиришдир
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Форс кўрфазидан Ўрта Ер денгизига Harry Truman авиаташувчи кемасини Россияга ўз кучи ва имкониятларини намойиш қилиш учун жўнатди. Бу ҳақда Wall Street Journal газетасининг электрон версияси маълум қилди.
Адмирал Брет Батчелдер кема бортига қўйилган америкалик журналистларга гап "НАТО бўйича иттифоқдошларни АҚШнинг Ўрта Ер денгизида кучлар мувозанатини қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигига ишонтиришга қаратилган куч намойиши" ҳақида кетаётганини айтди. "Бу жанговор имкониятларнинг намойиши. Бизни кимдир кузатаётганига шубҳа йўқ. Бу эса биз нимага қодирлигимизнинг яққол намойишидир", деб айтди адмирал.
Пентагонда Harry Truman’нинг ташланиши Москвага йўлланган огоҳлантириш эканлиги махфий равишда айтилди. "Кема Ўрта Ер денгизида русларни текшириш учун зарур бўлган иштирокни таъминлайди. "Трумэн" билан йўл қўйган кутилмаган ҳаракатимиз уларни бирор вазиятда икки марта ўйлаб кўришларига мажбур қилади", деб Вашингтондаги манбанинг сўзларини келтириб ўтди газета.
3 июнда АҚШ самолётлари Harry Truman бортидан ҳавога кўтарилиб, ИШИД террорчилик гуруҳи позицияларига зарба берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига АҚШ ҳарбий-денгиз кучларидаги манба маълум қилди. Унинг айтишича, кемадаги авиация кема Форс кўрфазидан Сувайш канали орқали Ўрта Ер денгизига ўтиши биланоқ ҳаракатга келтирилди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024