Жамият | 11:05 / 09.06.2016
12487
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўловчи автобуси симёғочга бориб урилди

“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида Тошкент шаҳар кўчаларидан бирида симёғочга бориб урилган автобус сурати қўйилган пост пайдо бўлди. 

Маълумотларга кўра, 9 июнь тонгда 53-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи автобуси Бешқайрағоч даҳасида симёғочга келиб урилган. Зарб кучлилигидан автобус салонининг ярми зарар кўрган. Воқеа жойидан олинган суратни гуруҳ фойдаланувчиларидан бири олган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида жабрланганлар бор.

ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда. Воқеа жойига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари етиб келган.