Ўзганинг аёли билан юриб, сўнгра уни қотилига айланган йигит узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди
Муқаддам судланган, амнистия акти туфайли муддатидан олдин озодликка чиқарилган Хўжамберди бекорчиликдан оилали бир аёл билан танишиб қолади ва унинг пулларига кун кўришни бошлайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.
Ойсанам (исм-фамилиялар ўзгартирилган) икки фарзанди ва эри бўлишига қарамай, Хўжамберди билан дон олишиб юради. Гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, у йигит билан эри Тошкентга иш билан кетган вақтларда ҳар хил манзилларда учрашиб юради.
Хўжамбердининг кўрсатмасига кўра, у бир сафар Ойсанамдан 100 АҚШ доллари, сўнгра 200 АҚШ доллари олади.
2015 йилнинг 8 август куни Ойсанамга телефон қилиб, Данғарадаги АЁҚШ олдига 400 минг сўм пул олиб келишини айтади. Аёл пул билан келади. Тун ярмида аёл билан кўришиб, ундан 400 минг сўм пулни олади. Сўнгра аёлни буғиб ўлдириб, унинг тақинчоқларини ечиб олади ва уни кўмиб қўяди.
Тошкент вилоятига қайтиб, тилла тақинчоқларни пуллаб юборади.
Такроран товламачилик, босқинчилик, қотиллик жиноятларини содир этган, ўта хавфли рецидивист деб топилган Х.Сойипов 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.